"Ньюкасл" жамоаси дарвозабони Тим Крул жароҳат олиб, мавсум охиригча сафдан чиққани маълум бўлди.

Гап шундаки, Крул Голландия терма жамоаси сафида Евро-2016 саралаш баҳсида Қозоғистон (3:1)га қарши ўйинда жароҳат олди.

Мушкул вазиятда қолган "Ньюкасл" жамоаси яқинда ижарага бериб юборган ёш дарвозабон Фредди Вудменни ўз сафига қайтариб олди.