ОАВ: Асад қўшинлари МРБ қуроллантирган отрядларга ҳужум қилмоқчи

Жаҳон 12 Октябрь 2015 5579

The Washington Post нашрида ёзилишича, Сурия армияси бошлаган ҳамласи биринчи навбатда АҚШнинг танкларга қарши BGW-71 TOW ракета комплекслари билан қуролланган отрядларга қарши йўналтирилади.

Айтилишича, махсус дастур доирасида Марказий разведка бошқармаси Туркия ва Саудия Арабистони орқали бу қуролларни исёнчиларга етказиб берган.

Айнан шу қуроллар ёрдамида мухолиф кучлар ҳукумат армиясининг зирҳли техникадаги устунлигини йўққа чиқариб, урушдаги вазиятни кескин буриб юборишга муваффақ бўлган эди.

Кўпроқ янгиликлар