Сурияда француз ҳарбий самолётларининг авиазарбалари натижасида 6 нафар франциялик террорист йўқ қилинди, дея хабар бермоқда iTELE телеканали ҳукуматдаги ахборот манбаси маълумотларига асосланган ҳолди.

Бу ҳақдаги хабар Франция бош вазири Мануэль Вальснинг “ким ИШИД тайёргарлик лагерларига қўшилган бўлса, улар эртадан авиазарбалар берилиши мумкинлигини билишлари лозим”, деган сўзларни айтгандан кейинги куни келиб тушган.
Сентябрь ойи охирида Франция ҲҲК биринчи марта Суриядаги ИШИД жангарилари позициялари бўйлаб авиазарбалар беришни бошлаган эди. Вальснинг қайд этишича, бомбалар ташланиши зарурат бўлиб, улар ўз-ўзини мудофаа қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.