Россиянинг Суриядаги ҳарбий ҳаво операцияси АҚШ учун кутимаган ҳол бўлмади, негаки разведка президент Башар Асадга кўрсатилаётган ёрдамни диққат билан кузатиб бораётган эди. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама CBS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Бизнинг разведкамиз яхши ишлайди, - маълум қилди у. – Биз Россия Сурияга ёрдам кўрсатишини билар эдик, негаки Асад режими қулашидан қўрқаётган эди”.
Шу билан бирга, Обама Россиянинг Суриядаги стратегиясини нотўғри деб баҳолади. Унинг фикрича, Россия кучлари ИШИДга қарши курашга биринчи даражали аҳамият қаратмаяпти.