АҚШ президенти Барак Обама CBS телеканалига берган интервьюсида АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий иштирокининг оширилиши иснодли хато бўлади, деб айтди.

“Мен сизга ишонч билан айта оламанки, республикачилар партиясида биз Яқин Шарққа чексиз сондаги аскарларни юборишимиз кераклиги ва кучни намойиш қилишнинг ягона йўли – бир неча юз минг аскар юбориб ва у ерда тинчлик ўрнатиб, минтақада тартибни сақлаймиз деб ўйлайдиган муайян доиралар мавжуд. Яна кўпроқ АҚШлик аскарлар ҳалок бўлиши, минглаб одамлар ўлиши, минглаби жароҳат олиши, яна триллионлаб доллар сарфлашимиз улар учун муаммо эмас. Биздан шундай қадамларни амалга оширишимизни истаётган одамлар бор. Ва улар биз буни қилмагунимизча, бизни чекинаётибди, деб ўйлайдилар”, деб айтди Обама 60 Minutes кўрсатувида.

“Биз Яқин Шарқда жуда улкан даражадаги иштирокка эгамиз, бизда базалар ва авианосецлар бор, бизнинг учувчилар бу ҳудудда парвоз қиладилар. Биз Ироқни унинг армиясини тиклаш мақсадида қўллаб-қувватламоқдамиз ва агар биз учун ягона ечим Сурияга ёки яна Ироққа, ёхуд Ливия ёки Яманга 100 ёки 200 минглаб аскар юборишдан иборат бўлса, унда бу ёмон стратегия бўлган бўларди. Мен бундай хатога яна йўл қўйсак, унда биз иснодга қоламиз, деб ҳисоблайман”, деб айтиб ўтди Обама.