АҚШ президенти Барак Обама Россия президенти Владимир Путин Суриядаги хатти-ҳаракатлари билан Вашингтоннинг жаҳон миқёсидаги биринчилигини шубҳа остига қўймоқда, деган фикрга қўшилмайди. Бу ҳақда у CBS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Агар сиз мамлакат иқтисодиётини ер билан битта қилиш ва қўшинларини ягона иттифоқчисини қўллаб-қувватлашга йўллаш етакчиликдан далолат, деб ўйласангиз, унда биз бу сўзни турлича тушунар эканмиз”, - деди Обама.
Шундан сўнг Обама етакчиликни ўзи қандай тушуниши айтди: “Мен етакчиликни бутун дунёни Эрон ядровий бомбага эга бўлмаслиги учун мобилизация қила олишда тушунаман.

Яқин Шарққа келадиган бўлсак, бизда 60 мамлакат коалицияси бор, улар Россия стратегиясини қўллаб-қувватламайди. Улар бундай стратегия ишламаслигини таъкидламоқда”.