Айни кунларда Ўзбекистонда 8.8 млн тонна цемент ишлаб чиқарилмоқда. 2020 йилда бу кўрсаткич 16 млн тоннага етади. Янги технологияга ўтилиши ишлаб чиқариш ҳажми ва самарадорлигининг ошишига омил бўлади.

“Бозорда тўртта асосий ишлаб чиқарувчи бор, улар цементнинг 90 фоизини ишлаб чиқаради. Булар “Оҳангаронцемент”, “Бекободцемент”, “Қизилқумцемент”, “Қувасойцемент”, - дейилади хабарномада. – Мамлакатда жами 8.8 млн тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади, 2020 йилда бу кўрсаткич икки баробарга ўсади”.

Sputnik агентлигининг “Ўзқурилишмоллари” корхонасидаги манбаларига таяниб ёзишича, 2020 йилгача мамлакатда цемент ишлаб чиқаришнинг “қуруқ” усулига ўтилади.
Бугунги кунда бу усулда 5 млн тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади.