12-13 октябрь кунлари Милан шаҳрида Атроф муҳит ва сув ресурслари бўйича юқори даражадаги “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” бешинчи конференцияси бўлиб ўтади.

Мазкур конференцияда иштирок этадиган Ўзбекистон делегациясига Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов бошчилик қилади.

Конференцияда атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва сув ресурсларини бошқариш соҳасида Евроиттифоқнинг лойиҳаларини Марказий Осиё мамлакатларида амалга ошириш натижалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Шунингдек, ушбу соҳаларда истиқболдаги умумий саъй-ҳаракатларнинг устувор йўналишлари белгилаб олинади.