Ўзбекистонда 2016 йил 1 январдан бошлаб корхоналарнинг электр ва газ тармоқларига уланиши осонлаштирилади. Бу ҳақда «Экономическое обозрение» журнали хабар тарқатмоқда.

Янги ҳужжатга кўра, корхоналар электр ва газ тармоқларига уланиши учун «Ягона ойна» тамойилидаги давлат хизматларини кўрсатиш ягона маркази орқали амалга оширилади. Мазкур онлайн тизим туман ва шаҳар ҳокимиятлари қошида ташкил қилинади.

«Ягона ойна»га келиб тушган сўров бўйича ҳудудий масъул ташкилот томонидан беш кун давомида уланишнинг техник томонлари ўрганиб чиқилади ва шундан сўнг икки томонлама битим имзоланади.