Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларига ишчиларни қабул қилиш тартибининг қонуний базасини янада такомиллаштириш борасидаги бир қанча таклифлар ўрганиб чиқилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда хабар қилинди.
Ҳукумат томонидан қабул қилинган “Жойларда давлат бошқаруви ва ижроия ҳокимияти органларига ишчиларни ёллаш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, кадрлар захирасини шакллантириш тўғрисида”ги қарорга мувофиқ ушбу соҳага маълум ўзгаришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатдан кўзланган мақсад давлат органларига кириш жараёнининг очиқлигини ва шаффофлигини таъминлаб беришдан иборатдир.
Унга илова қилинган ҳужжатларда янги тартиблар белгилаб берилган.
Хусусан, бундан кейин иш ўрни бўшаганида ҳужжат қабул қилиниши ҳақидаги хабарнома ОАВда, шунингдек, тегишли идоранинг расмий сайтларида эълон қилинади. Эълонда, шунингдек, номзодлар келтириши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳам кўрсатилади.