Ўтган асрнинг энг кучли футболчиларидан бири, Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Пеле "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳеч иккиланмасдан сўнгги ўн йилликнинг энг яхши футболчиси Месси эканини айта оламан.

Кўплар уни Криштиану Роналду билан солиштиради, аммо бу икки футболчи бир-биридан буткул фарқли. Улар иккиси ҳам фантастик футболчилар", - дейди Пеле.