Pepsi’нинг янги смартфони кўрсаткичлари маълум бўлди

Технология 12 Октябрь 2015 4107

Интернетда Pepsi компаниясининг янги смартфони P1 ҳақида инсайдерлик маълумоти пайдо бўлди, деб ёзмоқда Gizchina нашри.

Маълумотларга кўра, смартфон 1920х1080 пикселли 5,5 дюймли экран билан таъминланади ва такт частотаси 1,7 ГГц ли 64 битли MediaTek MT6592 процессори негизида ишлайди.

Смартфоннинг тезкор хотираси 2 Гб, ички флеш-хотираси 16 Гб ни ташкил қилади. Смартфон мос равишда 13 ва 5 Мп ли асосий ва фронтал камералар билан жиҳозланади. Аккумулятор сиғими 3000 мА-соатни ва қурилманинг қалинлиги 7,7 мм ни ташкил қилади.

Бундан ташқари, смартфон металл корпус, деярли “рамкасиз” экран ва дактилоскопик сканер билан жиҳозланади. Pepsi P1 нинг орқа қопқоғидан компания логотипи жой олади. Смартфонда операцион тизим сифатида Android 5.1 олинади.

Маълумотларга кўра, янги смартфон 20 октябрда – HTC One A9 смартфони намойиши билан бир кунда намойиш қилинади. Pepsi P1 200 доллардан бошлаб сотилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30596 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16773 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66070 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57472 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 1161 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 1880 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2025 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 539 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар