D гуруҳида иккинчи ўрин билан йўлланмани ҳал қилган Польша терма жамоаси футболчилари 11 октябрь куни Евро-2016 саралашининг 10-турида Ирландия терма жамоасига қарши кечган сўнгги учрашувда 2та гол уришди.

Бу гол терма жамоанинг саралаш босқичидаги 33-голи бўлди ва польшаликлар барча терма жамоалар орасида бу борадаги энг яхши кўрсаткични қайд этиб туришибди.

Қайд этиш керакки, шундан 13таси Левандовски ҳисобига ёзилди.

Евро-2016 саралашида энг кўп гол урган терма жамоалар қаторида англияликлар 28та, германияликлар 24та гол билан 2 ва 3-ўринларда қайд этилишган.

D гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Германия 22 очко, Польша эса 21 очко тўплади.