Ўзбек-қирғиз чегарасида янги “Қора-суу” санитар назорат пункти очилади. Бу ҳақда Киртаг Қирғизистон Республикаси бош вазири ўринбосари Валерий Диль маълумотига асосланиб хабар қилди.

“Янги тиббий санитар-карантин пункти Қирғизистон Республикасининг Божхона Иттифоқига қўшилиши бўйича чора-тадбирлар режасини амалга ошириш мақсадида “Қора-Суу темир йўл” назорат пунктида ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Мазкур қарор ушбу участкада темир йўл йўналишининг очилиши режалаштирилаётгани муносабати билан қабул қилинди.
“Қора-Суу темир йўл” назорат пунктида тиббий санитар-карантин пункти фаолиятининг йўлга қўйилиши қўшни мамлакатлар билан савдо алоқаларининг ўсиши ва тадбиркорлар учун ишлаш шартлари сезиларли даражада енгиллашишига хизмат қилиши таъкидланди.
Дилнинг қайд этишича, яқин вақтлар ичида «Каракол» ва «Баткен» аэропортлари назорат пунктларидаги тиббий санитар-карантин пунктлари фаолияти тўхтатилади.