Фарид Ниязов Қирғизистон президенти девони раҳбарлигига тайинланди. Президент Алмазбек Атамбаев бу ҳақдаги қарорни 2015 йил 7 октябрь куни имзолади, дея хабар бермоқда мамлакат раҳбарининг матбуот хизмати.

Бундан аввал эса Ф.Ниязов президент маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган.
Шу вақтга қадар Қирғизистон Республикаси президенти девони раҳбарлиги мансабини Темир Жумақодиров эгаллаб келган эди. Айни пайтда эса у ҚР Мудофаа кенгаши котиби сифатида фаолият кўрсатмоқда.