Қирғизистонда экстремистлар гуруҳи уч соқчини ўлдириб, қамоқхонадан қочиб кетишди

Жаҳон 12 Октябрь 2015 4169

12 октябрга ўтар кечаси Қирғизистоннинг Чуй вилоятида жойлашган 50- сонли тергов изоляторидан 9 нафар маҳбус уч соқчини ўлдириб, қочиб кетишди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Темир Сариев хавфсизлик расмийлари билан фавқулодда йиғилишда маълум қилди.

Шунингдек, Жазони ижро этиш давлат хизматининг бир ходими ва судланганлардан бирини ҳам жароҳатлашди, дея хабар бермоқда мамлакат ЖИЭДХ матбуот хизмати.

“Қочиш далили бўйича жиноий иш қўзғатилиб, махсус комиссия тузилди, расмий тергов олиб борилмоқда ва маҳбусларни қўлга олиш бўйича барча зарур чоралар қўлланилмоқда”, - дея хабар қилинди.

Полициячилар тезда ўғирланган автомобилни топиб, қочқиндаги жиноятчиларнинг беш нафарини қўлга олди, тўрт нафари эса озодликда. Ҳудудда “Қўлга олиш” режаси амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, озодликдаги жиноятчиларнинг икки нафари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган бўлса, қолган иккиси устидан суд жараёни бўлиб ўтаётган эди.

Уларнинг барчаси диний экстремизм ва терроризмда айбланиб, жазога тортилган. Шу билан бирга, озодликдаги маҳбусларнинг уч нафари 2011 йилда Бишкекда қўлга олинган бўлиб, улар “Жайшул-Маҳдий” радикал гуруҳи аъзолари ҳисобланишган.

Жанубий Норус қишлоғи пойтахт Бишкек шаҳридан бир неча километр масофада жойлашган. Ҳуқуқини муҳофаза қилиш органлари фуқаролардан огоҳ бўлишни ва қочқиндаги жиноятчилар тўғрисидаги ҳар қандай ахборотни тегишли муассасаларга етказишни сўрамоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 19626 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70483 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37900 Lifestyle
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 27 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 317 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 615 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 1297 Жаҳон
Хитой молиявий пирамидалар билан курашишни бошлади
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 13750 Спорт
Кўпроқ янгиликлар