Қирғизистонда Бишкекка яқин ҳудудда жойлашган қамоқхонадан душанбага ўтар кечаси диний экстремизм ва терроризмда айбланган 9 нафар жиноятчи қочиб кетгани хабар қилинганди.

Улар қочиш вақтида 3 нафар ҳуқуқ тартибот органи ходимини ўлдирган.

Қирғизистондаги ОАВларда ёзилишича, жиноятчиларнинг 5 нафари қўлга туширилган. Яна 4 нафар жиноятчига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Маълумот учун, 50-сонли қамоқхона Бишкекдан бир неча километр узоқликда Чуй вилояти Жанубий Нооруз қишлоғида жойлашган.

Қидирувга берилган 4 нафар жиноятчидан 2 нафари умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган ва яна 2 нафари устидан тергов жараёни бораётган бўлган.

2 нафар террорчи “Жайшул-Маҳди” террорчи гуруҳининг фаол аъзолари - Эдил Абдураҳмонов (1986) ва Азамат Мусуралиев (1987) ҳисобланади.