Қорақалпоғистон кўнгиллилари ҳамжамияти БМТ томонидан тақдирланди

Жамият 12 Октябрь 2015 1938

Қорақалпоғистон Республикаси кўнгиллилари ҳамжамияти Халқлар овози совринининг “Кўнгиллилик орқали Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш учун давомий ҳисса қўшиш” категорияси бўйича ғолибларидан бири бўлишди.

БМТнинг “Орол фожиасидан зарар кўрган аҳоли турмуш тарзини яхшилаш” Қўшма дастури билан бирга соғлиқни сақлаш соҳасида ишлаган Қорақалпоғистон Республикаси кўнгиллилари ҳамжамиятини мукофотлади. Бу ҳақда БМТ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ахборот хизмати хабар беради.

Қорақалпоғистон Республикаси Кўнгиллилари Мингйиллик ривожланиш мақсадларининг олтинчиси қилиб белгиланган “ОИВ/ОИТС, малария ва сил касалликлари билан курашиш” вазифаларига эришишдаги уларнинг кўп йиллик меҳнати тан олинганлигидан жуда хурсанд бўлдилар. Кўнгиллилар бир неча йил (2010-2011 йиллар ҳамда 2013-2015 йиллар) давомида Қорақалпоғистон Республикасининг 5та туманида аҳолининг сил касаллигини даволаш ва унинг олдини олиш йўллари тўғрисидаги билим даражасини ошириш бўйича иш олиб боришди. Сил касаллиги билан курашишда маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимига ёрдам бериш мақсадида 2014 йили 1730 жамоат кўнгиллилари тайёргарликдан ўтишган бўлиб, улардан 86 фоизи хотин-қизлар ҳисобланади. Ушбу кўнгиллилар ўтказган ташвиқот ва тарғибот кампанияси Қорақалпоғистоннинг 32 000 уй-хўжалигини (тахминан 247 000 аҳоли) қамраб олди. Кўнгиллилар таркибини турли соҳа вакиллари ва турли ёшдаги инсонлар: ҳамширалар ва ўқитувчилар, нафақадагилар ва ёш уй-бекалари ташкил этди. Ҳамширалар ассоциацияси, лойиҳа ижросида асосий ролни амалга оширган ташкилот сифатида алоҳида таҳсинга сазовор бўлди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар