Қорақалпоғистонлик кўнгиллилар БМТ мукофотини қўлга киритишди

Ўзбекистон 12 Октябрь 2015 2772

БМТ матбуот хизматининг маълум қилишича, Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш соҳасидаги кўнгиллилар жамоаси БМТнинг “Орол денгизи фожиаси оқибатида зарар кўрган аҳолига ёрдам бериш” дастури доирасида “Кўнгиллилик йўли билан мингйиллик мақсадларига эришишга қўшган ҳиссаси учун” номинациясида “Халқлар овози” мукофотига сазовор бўлди.

2010-2015 йиллар давомида кўнгиллилар Қорақалпоғистоннинг бешта туманида туберкулез профилактикаси ва даволаш ишлари билан шуғулланиб келишди. Улар жами 32 минг оила ёки 247 минг кишига ёрдам кўрсатишди.
Дастурда фаолият юритган 1 730 кўнгиллининг 86 фоизи аёллардир.

Кўпроқ янгиликлар