Франциянинг Renault автоконцерни “Москвич” бренди остида машиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, Роспатентга бу борадаги мурожаат 7 октябрь куни амалга оширилган. Қонунда бу товар белгисини ҳимоя қилишга кўрсатилган муддатлар ўтиб бўлган.

“Москвич” Франция компаниясига ўрта нархдаги маҳсулотларни арзонларидан ажратиш учун керак бўлиб қолган. Европада Logan, Duster ва Sandero Руминиянинг Dacia маркаси остида сотилади. Россияда эса арзон машиналар бутун Renault модель қаторига салбий таъсир ўтказмоқда. Шу боис, афтидан, улар “Москвич”ни Renault’нинг ўзини арзон маҳсулотлар секторидан олиб чиқиш учун олмоқчи”. – деди “ВТБ-Капитал” таҳлилчиси Владимир Беспалов.