Польша терма жамоаси Ирландияга қарши кечган учрашувда 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Польшаликлар таркибида иккинчи голга Роберт Левандовски муаллифлик қилди. Ушбу гол ҳужумчи учун Европа чемпионати саралашида 13-гол бўлди.

Шу тариқа 27 ёшли ҳужумчи Шимолий Ирландия терма жамоаси футболчиси Дэвид Хилининг рекордини такрорлади. Хили ҳам 2008 йилги Европа чемпионати саралашида 13та гол урган эди.