«Россия 1» телеканалида тез орада Ўзбекистон ҳақидаги кўп қисмли сериал эфирга узатилади

Маданият 12 Октябрь 2015 6117

Россиянинг «Россия 1» федерал телеканали орқали тез орада Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қилувчи 25 қисмдан иборат «Шарқ афсоналари» сериали эфирга узатилади. Бу ҳақда фильм режиссёрларидан бири Рустам Саъдуллаев Sputnik нашрига берган интервьюси чоғида маълум қилган.

Ўзбекистонлик актёр-режиссёр Саъдуллаевнинг таъкидлашича, ҳозирда мазкур фильм сценарийсини ёзиш ишлари тугатилмоқда.

«Бу сериал нима ҳақида деб сўрашингиз табиий, албатта. Биз шарқнинг ҳақиқий гавҳарларидан бири бўлган Буюк ипак йўли қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон ва ундаги одамларнинг узоқ вақтлардан буёнги турмуш тарзини ёритиб беришни мақсад қилдик», — дейди Саъдуллаев Sputnik нашрига берган интервьюси чоғида.

Актёрнинг сўзларига кўра, ВГТРК қошидаги «Россия 1» телеканали ва Россия продюсерлик марказларидан бирининг ғояси асосида вужудга келмоқда.

Саъдуллаевнинг ўзи мазкур лойиҳада ҳампродюсер ва режиссёр сифатида ишлайди. Шунингдек актёр сериалдаги қаҳрамонлардан бирининг ролини ижро этиши мумкинлигини ҳам билдирган.

«Иккинчи Россия-Ўзбекистон қўшма лойиҳаси тўлиқ метражли шарқ шаҳзодаси ва камбағал қиз ҳақидаги бадиий фильм бўлади. Фильм шарқнинг гўзал муҳаббати ҳақида эртак кўринишида бўлади. Афсуски, эртак жанридаги бундай фильмлар камайиб кетган. Фильм Бухородаги қишлоқларда суратга олиниши режалаштирилган», дейди Саъдуллаев.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47526 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7694 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18854 Ўзбекистон
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 396 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 814 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 634 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 595 Спорт
1 сентябрда Ерга улкан астероид яқинлашади 
18:45 2058 Жаҳон
Эрдўған ГФРдаги туркияликларни Меркель ва Шульцга овоз бермасликка чақирди
18:40 788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар