Россия махсус хизматлари: Москвада теракт уюштирмоқчи бўлган шахслар ИШИД базаларида тайёргарлик кўрган

Жаҳон 12 Октябрь 2015 3553

Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан Москва шаҳрида теракт уюштиришни режалаштиришда гумон қилиниб қўлга олинган шахслар ИШИДнинг қароргоҳида тайёргарлик ўтаган. Бу ҳақда РИА Новости махсус хизмат хабарномасига таянган ҳолда ёзмоқда.

“Москва шаҳридаги уларнинг манзили аниқланди. У ерда мунтазам равишда ИШИД қароргоҳларида тайёргарлик ўтаган 6-11 киши бўлган”, - дейилади идоранинг расмий баёнотида.
Айтилишича, ушбу шахслар ИШИД гуруҳи билан алоқада бўлган. Яқин Шарқ террорчилари уларга операцияни амалга ошириш учун моддий маблағлар ва портловчи моддалар етказиб берган.

Кўпроқ янгиликлар