Охирги бир кун давомида Россия авиацияси Сурияда 55 парвозни амалга ошириб, ИШИДнинг 53 объектини нишонга олди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков баёнот берди.
Унинг сўзларига қараганда, ҳарбий самолётлар Хомс, Хама, Латақия ва Идлиб вилоятларида операциялар амалга оширган. Уларда Су-24М, Су-25СМ ва Су-34 самолётлари иштирок этди.