Россия Саудия Арабистони билан Суриядаги операция борасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди

Жаҳон 12 Октябрь 2015 4439

Саудия Арабистони делегацияси Россия раҳбарияти билан учрашувида Россиянинг Суриядаги операцияси борасида хавотирланаётганини айтди. Москва бунга жавобан унинг Суриядаги асосий мақсади ҳамиша ИШИДга қарши курашиш бўлганини маълум қилди. Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайрнинг бу ҳақдаги баёнотини РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Россиянинг Сурияда ўтказаётган ҳарбий операцияси борасида биз ўз хавотирларимизни билдириб ўтдик, яъни бу операция Эрон ва Россия ўртасидаги иттифоқ каби қабул қилинишини айтдик. Бироқ суҳбат давомида бизнинг россиялик дўстларимиз уларнинг асосий мақсади ИШИД билан курашиш эканлигини тушунтирдилар”, деб айтди Ал-Жубайр.

Шунингдек, Россия Ар-Риёдда Россия ҳарбий-коинот кучларининг Суриядаги мақсадлари борасида шубҳалар бўлмаслиги учун Саудия Арабистони билан Суриядаги операция хусусида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Қайд этилишича, Саудия Арабистони бу таклифни қабул қилди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Россия шу тариқа Саудия Арабистонининг хавотирларини тушунишини тасдиқлади.

Лавровнинг айтишича, Саудия Арабистони Россия билан яхлит Сурия давлатини сақлаб қолишда ишлашни давом эттирадилар. Унинг айтишича, томонлар Сурия масаласида мақсадлари мос тушишини тасдиқладилар.

“Биз Саудия Арабистони билан Сурия инқирози муаммоси бўйича биринчи йил яқиндан ҳамкорлик қилаётганимиз йўқ. Бугун президент Путин Саудия Арабистонида юзага келаётган ташвишларни тушунишимизни тасдиқлади ҳамда Саудия Арабистони ва Россиянинг Сурияга нисбатан мақсадлари тўлиқ мос тушиши тасдиқланди”, деб айтди Лавров Саудия Арабистони мудофаа вазири билан учрашув натижалари бўйича.

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири ўз навбатида Ар-Риёд Суриянинг яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида Женева коммюникесининг амалга оширилиши бўйича умумий асосни қидириш тарафдори эканлигини билдириб ўтди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 23047 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11756 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82370 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 975 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 745 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 426 Спорт
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 842 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 1796 Спорт
Нобель мукофотининг энг ёш совриндори Оксфорд университетига ўқишга кирди
19:50 1417 Жамият
Кўпроқ янгиликлар