Самарқандда электр қуввати йўқлигида йўл назоратини амалга ошириши усули топилди. Бунинг учун светофорлар остига бензинли генератор ўрнатилмоқда. “Водители Ташкента” гуруҳида шаҳарнинг Боғишамол кўчасида милиция ходимлари томонидан ўрнатилган мана шундай генератор сурати жойлаштирилди.

“Самарқандда бу одатий ҳолат. Чекка туманларни қўя турайлик, шаҳарнинг ўзида ҳам кунига 6-8 соатлаб чироқ бўлмайди”, - деб ёзди бу “технология” муҳокамасида иштирок этган интернет фойдаланувчиларидан бири.