Саудия Арабистони қироли ҳаж зиёратчилари хавфсизлигини таъминлашга ваъда берди

Жаҳон 12 Октябрь 2015 3802

Саудия Арабистони қироли Салмон Абдулазиз Ол Сауд мамлакат ҳаж зиёратчилари хавфсизлигини таъминлай олишга қодирлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Саудия янгиликлар агентлигига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Қиролнинг айтишича, Саудия Арабистони “Каъбатуллоҳ меҳмонларининг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш борасида ўзига ва ўз имкониятларига ишонади”.

Қиролнинг таъкидлашича, Саудия Арабистони ҳукумати Макка яқинидаги тиқилинчда ҳалок бўлган ҳаж зиёратчиларининг ўлимида мамлакат ҳукумати жавобгар экани ҳақидаги гапларни масъулиятсиз деб ҳисоблайди.

Охирги маълумотларга кўра, тиқилинч қурбонлари сони камида 1453 кишини ташкил қилди.

Кўпроқ янгиликлар