Сурия армияси Россия ҳарбий-коинот кучлари ёрдамида 5 та аҳоли пунктини озод қилди

Жаҳон 12 Октябрь 2015 5230

11 октябрда Сурия армияси Россия авиацияси билан бирга Суриянинг 5 та аҳоли пунктини ИШИД террорчилик гуруҳидан озод қилишга муваффақ бўлди. Маълум қилинишича, Сурия армияси “Жибҳад ан-Нусра” жангариларидан Хама виялотидаги Тел-Скек, Имхарейтн қишлоқлари ва Атшан шаҳарчасини озод қилди.

Қачонлардир Атшанда 2 мингга яқин одам яшаган, улар қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишган. Террорчилар  бу шаҳарчани эгаллаб олганидан кейин бу ерда бирорта ҳам тинч аҳоли қолмаган.

“Дастлаб Россия авиацияси зарба берди, кетидан эса Сурия қўшинлари ҳужумга ўтди. Бир неча ўнлаб жангарилар йўқ қилинди, қолганлари эса қочиб кетди”, деб айтди журналистларга операцияга қўмондонлик қилувчи полковник Иброҳим.

Ҳозирда Сурия қўшинлари террорчилар назоратида бўлган Идлиб чегараси яқинига келишмоқда.

Кўпроқ янгиликлар