Сурия можароси: 12 октябрь куни Яқин Шарқ минтақасига боғлиқ ҳолда содир бўлган муҳим воқеалар

Жаҳон 12 Октябрь 2015 6727

Қуйида бугун "Сурия можароси" бўйича юз берган энг муҳим янгиликларни такроран ҳавола қиламиз.

Россия Саудия Арабистони билан Суриядаги операция борасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди>>

Саудия Арабистони делегацияси Россия раҳбарияти билан учрашувида Россиянинг Суриядаги операцияси борасида хавотирланаётганини айтди. Москва бунга жавобан унинг Суриядаги асосий мақсади ҳамиша ИШИДга қарши курашиш бўлганини маълум қилди. Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайрнинг бу ҳақдаги баёнотини РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

ОАВ: Асад қўшинлари МРБ қуроллантирган отрядларга ҳужум қилмоқчи>>

The Washington Post нашрида ёзилишича, Сурия армияси бошлаган ҳамласи биринчи навбатда АҚШнинг танкларга қарши BGW-71 TOW ракета комплекслари билан қуролланган отрядларга қарши йўналтирилади.

ОАВ: Франция самолётлари Сурияда олти нафар француз-террорчини йўқ қилди>>

Сурияда француз ҳарбий самолётларининг авиазарбалари натижасида 6 нафар франциялик террорист йўқ қилинди, дея хабар бермоқда iTELE телеканали ҳукуматдаги ахборот манбаси маълумотларига асосланган ҳолди.

АҚШнинг Суриядаги собиқ элчиси Обаманинг бесамар сиёсати сабабли истеъфога чиқди>>

АҚШнинг Суриядаги собиқ элчиси Роберт Форд маъмурият Яқин Шарқдаги можаро муносабати билан олиб бораётган сиёсат сабабли истеъфога чиққанини маълум қилди, дея ёзмоқда Washington Examiner журнали.

Туркия бош вазири: ИШИД – Анқарадаги терактлар билан боғлиқ асосий гумондор>>

Турк терговчилари Анқарадаги терактларни катта эҳтимол билан ИШИД террористик гуруҳи ташкил этган, деган хулосага келишди. Бу ҳақда 12 октябрь куни NV телеканали эфирида Туркия бош вазири Аҳмед Довудўғли маълум қилди.

WP: АҚШ Сурия мухолифатини қўллаб, ўзи билмаган ҳолда Россия билан уруш қилмоқда>>

АҚШ Суриядаги мухолиф кучларга кўрсатаётган ҳарбий ёрдам Яқин Шарқдаги ихтилофда муҳим ўрин тутмоқда, бунинг натижасида у ва Россия ўртасида яширинча уруш кетмоқда, деб ёзади The Washington Post нашри.

Россия ҳарбийлари ИШИД қурол захираларининг катта қисми йўқ қилинганини айтди>>

Россия авиациясининг зарбалари туфайли ИШИД жангарилари қурол захираларининг катта қисмидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.

Сурия ҳарбийлари: террорчилар Туркия чегарасига кетмоқда>>

Сурия қуролли кучларининг муваффақиятлари жангариларнинг катта қисмини чекинишга мажбур қилмоқда, деб хабар беради РИА Новости агентлиги.
Бу ҳақда генерал Али Майхуб баёнот берди.

NYT: Ғарб ИШИДни хонавайрон қила олмаяпти>>

ИШИД жангарилари қимматбаҳо йўлтанламасларда юргани қайд қилинган видеолавҳалар Ғарбнинг ушбу гуруҳнинг молиялаштирилишини тўхтатишга бўлган ҳаракатлари омадли кечмаётганлигидан далолат беради. Бу ҳақда The New York Times колумнисти ёзмоқда.

Туркия Россия ва Эрон билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилади>>

Туркия Россия ва Эрон билан Суриядаги ихтилофни сиёсий назоратга олиш масаласида музокаралар олиб боради. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Аҳмат Довудўғли баёнот берди.

Россиянинг Суриядаги ҳарбий харажатлари 1 млрд долларга баҳоланди>>

Россиянинг Сурияда амалга ошираётган ҳарбий операциясининг харажатлари 1 млрд долларга баҳоланди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри хабар бермоқда.

Россия самолётлари Сурияда ИШИДнинг 53 объектини нишонга олди>>

Охирги бир кун давомида Россия авиацияси Сурияда 55 парвозни амалга ошириб, ИШИДнинг 53 объектини нишонга олди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков баёнот берди.

Кўпроқ янгиликлар