Турк терговчилари Анқарадаги терактларни катта эҳтимол билан ИШИД террористик гуруҳи ташкил этган, деган хулосага келишди. Бу ҳақда 12 октябрь куни NV телеканали эфирида Туркия бош вазири Аҳмед Довудўғли маълум қилди.
“Албатта, биринчи навбатда биз ИШИДнинг алоқадор эканини аниқлаштирамиз, у асосий гумондор ҳисобланади”, - деди бош вазир. Унинг қўшимча қилишича, террористлардан бирининг шахси маълум бўлди, бу эса портлашларнинг террористик ташкилотлардан бири билан боғлиқ эканини кўрсатади.

Бош вазирнинг таъкидлашича, бир неча кун муқаддам Истамбул ва Анқарада ўтказилган аксилтеррор амалиётлари вақтида хавфсизлик тузилмалари худкушлик жиноятини содир этишга тайёргарлик кўрган шахслардан бирини қўлга олган.