Туркия ҳукумати: Анқарадаги теракт қурбонлари сони 97 нафарга етди

Жаҳон 12 Октябрь 2015 2058

10 октябрь куни Туркия тарихидаги энг қонли теракт туфайли ҳалок бўлганлар сони 97 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Туркия бош вазири маъмурияти қошидаги мувофиқлаштирувчи марказ томонидан маълумот тарқатилган.

Айни вақтда тиббиёт ходимлари ҳалок бўлган 92 кишининг шахсини аниқлаган, 91 кишининг жасади қариндошларига жўнатилган.

Хабар қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида 1 нафар фаластинлик ҳам бор.

Яна 5 кишининг шахси ДНК текширувидан кейин аниқланиши кутилмоқда.

Айни вақтда шифохоналарда Анқарадаги теракт туфайли жароҳатланган 160 нафарга яқин киши шифокорлар назорати остида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Туркиянинг Анқара шаҳри марказида курдлар томонидан "Тинчлик ва демократия учун" шиори остида мамлакат ҳукуматига қарши норозилик намойиши учун йиғилган ҳудудда худкуш-террорист томонидан 2 марта теракт содир этилган эди.

Туркияда курдлар манфаатларини ҳимоя қилувчи Халқ-демократлар партияси Анқарада содир этилган портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 128 нафарга қадар ошганини маълум қилганди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 23317 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 25004 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12894 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54161 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 535 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1977 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1756 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1637 Жамият
Кўпроқ янгиликлар