Уч нафар ўзбекистонлик боксчи Қатардаги жаҳон чемпионати финалига чиқишди

Спорт 12 Октябрь 2015 5379

11 октябрь куни Қатарда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финалида ўзбекистонлик уч нафар боксчи рингга кўтарилди.

56 кг. вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Муроджон Ахмадалиев ҳиндистонлик рақиби Тхапа Шива билан беллашди. Бу боксчилар 5 ҳафта илгари Таиландда бўлган Осиё чемпионатида ҳам ўзаро рўбарў келишган эди ва унда Аҳмадалиев мағлуб бўлганди. 

 


Боксчиларнинг бу галги беллашувида ҳам ҳамюртимиз устунликка эришиб (3:0), жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи финал босқичига йўл олди. У энди олтин медаль учун ирландиялик Майкл Конлан билан кураш олиб боради.

64 кг. вазн тоифасида рингга кўтарилган Фазлиддин Ғоибназаров чорак финалда Лондон Олимпиадаси бронза медали соҳиби, Европа ўйинлари, Европа ва жаҳон чемпионати совриндори италиялик Винченсо Манжакапрени доғда қолдириб, ярим финалга етиб келганди.

Ҳамюртимиз бу босқичда таиландлик Масук Вуттичай билан финал йўлланмаси учун беллашди. Бу жуфтлик бир-бирига бегона эмас. Улар Бангкокда ўтган жаҳон чемпионатида учрашган ва ҳамюртимиз Осиё чемпиони (2009 ва 2015) ҳамда Осиё ўйинлари (2014) ғолибини мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олмаган.

Бу сафар эса унда ўша мағлубият учун реванш олиш имкони пайдо бўлди ва бундан ҳамюртимиз унумли фойдаланиб, рақибини мағлуб этди ва финалга йўл олди. Унинг финалдаги рақиби Толедо Лопез (Куба) – Виталий Дунайцев (Россия) жуфтлиги ғолиби бўлади.

75 кг. вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бектемир Мелиқўзиев мусобақадаги илк жангини грузиялик Квачатадзе Заалга қарши ўтказиб, рақибини нокаутга учратди ва бу жанг турнирнинг биринчи кунидаги энг яхши жанг дея эътироф этилганди.

Кейинги босқичда у франциялик Кристиан Мбиллиассомони таслим этган бўлса, чорак финалда Европа чемпиони ва WSBда мағлубиятсиз иштирок этаётган россиялик Петр Хамуковни доғда қолдириб, финал остонасига етиб келди.


Финалга бир қадам қолганда у Европа ўйинлари-2015 турнирида зафар қучиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган ирландиялик Майкл О’Райли билан беллашди. Кескин ва муросасиз кечган беллашувда Бектемир рақибидан кучли эканлигини исботлаб (2:1), терма жамоамиз вакиллари орасида учинчи бўлиб финалга йўл олди. Унинг финалдаги рақиби кубалик Арлен Лопез бўлади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49337 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1021 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 427 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 1713 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1301 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2076 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2349 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3409 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3359 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар