Украина бош вазирининг ўринбосари Геннадий Зубко 9 октябрь куни берган матбуот анжуманида “Антонов” концерни АН русумли самолётларни теришни Қозоғистонда йўлга қўймоқчи эканлигини айтди.

Унинг сўзларига қараганда, Украина ва Қозоғистон авиасозлик соҳасида омадли ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин.

Остонадаги авиацион техник марказ негизида АН самолётларига техник хизмат кўрсатиш базасини ташкил қилиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, АН-148, АН-158 ва АН-178 самолётларини териш йўлга қўйилиши мумкин.