Украина 25 октябрдан Росавиациядан Украина авиакомпанияларига Россия санкциялари бўйича жавоб бўлмагани туфайли Россия билан ҳаво алоқасини тўлиқ ёпиб қўймоқда. Бу ҳақда Украина давлат авиахизмати хабарида маълум қилинган.

“Бу чора барча Россия авиакомпанияларига қўлланади ва Россия авиацион мутассадилари томонидан Украина авиакомпанияларига киритилган тақиқловлар бекор қилингунга қадар амалда бўлади. Россия томонидан тақиқлов бекор қилингандан кейин санкцион рўйхатга тушмаган Россия авиакомпаниялари Украинага парвоз қила оладилар”, дейилади хабарда.

Украинанинг санкцион рўйхатига Россиянинг “Аэрофлот”, “Трансаэро”, “Уральские авиалинии”, “Сибирь”, “Россия”, “Оренбургские авиалинии”, “Ямал”, “Red Wings”, “ВИМ-Авиа”, “Газпромавиа” ва бошқа авиакомпаниялари киритилган.