АҚШ Суриядаги мухолиф кучларга кўрсатаётган ҳарбий ёрдам Яқин Шарқдаги ихтилофда муҳим ўрин тутмоқда, бунинг натижасида у ва Россия ўртасида яширинча уруш кетмоқда, деб ёзади The Washington Post нашри.

Айтилишича, яқинда АҚШнинг BGM-7 танкларга қарши ракета комплекслари Озод Сурия армиясига етказиб берилди. Россия ихтилофга аралашганидан буён АҚШ кўрсатаётган ёрдам ҳам ўсиб бормоқда.

“Бу тасодифий яширин уруш”, - деб баҳолади Вашингтон Яқин Шарқ сиёсати институти эксперти Жефф Уайт.