Хитойлик Ги Менг Гиннеснинг рекордлар китобига кириш учун 35 йил давомида сочларини 2,52 метргача ўстирди, дея хабар бермоқда China Daily нашри.

Юньнань провинциясида яшовчи 59 ёшли аёл ишлаётган вақтда сочларини аввал бошида беш марта, сўнгра белида уч маротаба айлантириб қўяди.

Аёлнинг айтишича, кокили унинг асосий бойлиги. Унинг фикрига кўра, узун сочлар саломатлик учун фойдали. Шу билан бирга, Ги Менг China Daily нашрига сочлари ювганидан бир ҳафта ўтибгина қуришидан шикоят қилган.

Бундан аввалроқ аёл сочлари учун таклиф этилган 19 минг юань (тахминан 3 минг доллар)дан Гиннеснинг Рекордлар китобига кириш нияти борлиги учун воз кечган. Айни пайтда биринчи ўринда бошқа хитойлик аёл — Кси Куипинг туради. У 2004 йилда ўзининг 5,6 метрлик сочлари билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.