«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп ўзининг янги иш жойига аввалги иш жойи бўлмиш Дортмунднинг "Боруссия" жамоасидан собиқ шогирдларини олиб келиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

"Мен Дортмундаги футболчиларни Англияга олиб келиш ҳақида мутлақо ўйлаётганим йўқ. Мен ҳатто раҳбарият қишки трансферларга қанча маблағ ажратиши бўйича ҳам қизиқиб кўрганим йўқ.

Ҳозир октябрь ва мен қишгача ўтказиладиган ўйинлар ҳақида ўйлашим керак. Қишгча ҳали жуда кўп ўйинлар турибди. Биз бу ўйинлар ўтиб бўлгачгина, қайси чизиққа қандай футболчи кераклиги ҳақида хулоса қилишимиз мумкин бўлади", дейди мураббий.