“Алмаз-Антей” Boeing бўйича халқаро комиссиянинг хулосасини тажриба билан рад этишга ҳаракат қилди

Жаҳон 13 Октябрь 2015 2492

Россиянинг "Алмаз-Антей" концерни Украина осмонида уриб туширилган Boeing-777 самолёти бўйича халқаро экспертлар гуруҳи келган хулосаларни рад қилиш мақсадида амалий тажриба ўтказиб кўришди. Компания вакилларининг таъкидлашича, улар хулосаларнинг нотўғри эканлигини амалда исботлаб бера олган.
Таъкидланишича, лайнер Украина назорати остидаги ҳудуддан учирилган ракета билан уриб туширилган. Бу қурол, ўз навбатида, Россия армиясида аллақачон ишлатилмай қўйган.
Эслатамиз, бугун Нидерландия хавфсизлиги кенгашининг Гаагада якуний ҳисоботни оммалаштирилди. Унга кўра, Малайзининг Boeing-777 самолёти ҳалокатини тафтиш қилган халқаро экспертлар гуруҳи самолёт 2014 йилнинг 17 июль куни “Бук” зенит-ракета комплекси ракетаси билан уриб туширилганини аниқлаган.
Ҳужжатда айтилишича, ракета учувчи кабинасига чап томондан ёриб кирган. Ракета портлаганидан сўнг самолётнинг бош қисми фюзеляждан ажралган.
Ўз навбатида, “Концерн ПВО "Алмаз - Антей" МЧД бош директори Ян Новиков шу бугуннинг ўзида эълон қилинган ҳисоботида Boeing-777 Украина назорати остидаги ҳудуддан уриб туширилганини маълум қилди.
Концерн иккита синов ўтказгани айтилмоқда. Биринчисида ракета самолёт фюзеляжини гавдалантирувчи қалқонларга, иккинчи сафар эса истеъмолдан чиқарилган, конструкцияси Boeing-777га яқин Ил-86 самолётига қарата учирилган.

Кўпроқ янгиликлар