Америкалик 2 ёшли бола револьвер орқали ўзининг 40 ёшли бувисини отиб қўйди

Жамият 13 Октябрь 2015 2358

АҚШнинг Жанубий Каролина штатида 2 ёшли бола саёҳат вақтида автомобилдан револьвер топиб олди ва ўз бувисининг белига ўқ узди.

Ассосиэйтед Пресс хабарига кўра, жароҳатланган аёл шифохонага ётқизилган, унинг ҳаётига жиддий таҳдид йўқ.

Боланинг қўлига тушиб қолган тўппонча жароҳатланган аёлнинг синглисига тегишли бўлган.

Айни вақтда ҳуқуқ тартибот ходимлари бу қуролнинг ноқонуний сақланмагани бўйича текширув ўтказишни бошлашган.

Кўпроқ янгиликлар