Алексис Санчес "Арсенал"даги энг кўп маош олувчи футболчига айланади

Спорт 13 Октябрь 2015 1908

"Арсенал" жамоаси чилилик ярим ҳимоячиси Алексис Санчес билан шартномани узайтирмоқчи.

Бу борадаги музокаралар янги йилгача бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Лондонликлар раҳбарияти футболчи билан имкон қадар тезроқ келишувга эришишни истамоқда.

Қайд этиш керакки, Санчес билан шартнома якунланишига 2 йил қолмоқда.
2018 йилгача тузилган амалдаги шартнома муддатини узайтириш учун "канонирлар" раҳбарияти Санчесни жамоада энг кўп маош оладиган футболчига айлантиришга ҳам тайёрлиги айтилган.

Айни вақтда жамоада энг кўп маош оладиган футболчилар Тео Уолкотт ва Месут Ўзил ҳисобланишади.
Маълумот учун, Алексис Санчес жорий мавсумда ҳам ўтган йилдагидек "Арсенал" ғалабаларида асосий ишларни бажармоқда. У жорий мавсумда тўпчилар сафидаги охирги 3та ўйинда 6та гол урди.

Кўпроқ янгиликлар