Манхэттенда истиқомат қилувчи аёл ногоҳон билагининг синишига сабаб бўлган жиянидан 127 минг доллар талаб қилмоқда, дея ёзди Daily News.

12 ёшга тўлишини нишонлаётган Шон Тарал меҳмонга келган қариндоши билан кўришишга қарор қилиб, унинг қўлига отилади. 54 ёшли Женнифер Коннел эса ўзини тута олмай ерга ноқулай ҳолда йиқилиб тушиб, билак суягини синдириб олади. Шу сабабдан боланинг холаси жиянидан моддий товон пули талаб қилмоқда.

Коннектикут олий судига мурожаат қилган аёл ўзининг синган қўли сабабли турли қийинчиликларга дуч келаётганидан шикоят қилган.

“Яқинда базмга боргандим, газак солинган ликопчани тутиб туриш менга қийинчилик туғдирди”, - деди аёл.

Шон Таралнинг онаси 2014 йилда вафот этгани учун суд мажлисига отаси кузатуви остида келди. Вояга етмаган бола мазкур ишдаги ягона жавобгар саналмоқда.