Андижон шаҳрида яшовчи Муроджон Холдоров "Жаҳон бозори" савдо мажмуаси яқинида ариқ тозалаётган вақтида Калашников автоматини топиб олган ва уни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига топширган. Бу ҳақда 12news.uz нашри мухбири ўз манбасига асосланиб хабар берган.

"Айни вақтда бу қурол қай тариқа бу ҳудудда пайдо бўлиб қолганига ойдинлик киритилмади", деб маълумот берган манба.

Хабар қилинишича, шу шаҳарда яшовчи Нуриддин Ҳакимов ҳам ўзи топиб олган "ПМ" маркали тўппончани милиция ходимларига олиб келиб берган.