АҚШ Давлат Департаменти Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларига жаҳон стандартларига монанд ўтказилмаганидан афсусда эканлигини билдирди. Бу ҳақдаги баёнот департаментнинг сайтида эълон қилинди.

Турли ҳисоботларга таянган ҳолда, АҚШ расмийлари Беларусда овозларни санаш ва натижаларни ҳисоблаш билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжудлигини таъкидлади. Бундан ташқари, мамлакатда сайловларни тартибга солувчи ҳуқуқий база йўқлиги айтилди.