Исроил халқаро ҳуқуқ доирасидан ташқарига чиқиб, эътибордан қолган давлатга айланди. Бу ҳақда Араб давлатлари лигаси бош котиби ўринбосари Аҳмад ибн Холлий Қоҳирада Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида ва Шарқий Қуддусдаги вазият туфайли доимий вакиллар даражасида ўтган лиганинг шошилинч йиғилишида айтиб ўтди.

“Биз фаластинликлар давлатининг халқаро ҳимоя қилинишига эришмоқчимиз, жаҳон ҳамжамияти эса уларнинг Исроилга қарши курашини қўллаб-қувватлаши керак. Исроил халқаро ҳуқуқ доирасидан ташқарига чиқиб эътибордан қолган давлатга айланди”, деб айтди Холлий Қоҳирада бўлиб ўтган матбуот-анжуманида.

Холлийнинг айтишича, лига “Исроил тажовузини тўхтатиш учун сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳаракат қилмоқчи”. “Фаластин давлатини ҳимоя қилиш муҳим заруратга айланди ва биз бунинг устида ишлаймиз”, деб таъкидлаб ўтди Холлий.