БМТ: Яманда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи можаролар бошланганидан буён 45 фоизга ошди

Жаҳон 13 Октябрь 2015 1866

Яманда озиқ-овқат маҳсулотлари учун нарх-наволар қуролли можаролар бошланганидан бери 45 фоизга қадар ўсди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, фақатгина сентябрь ойида нархлар ўтган ойдагига қараганда 28 фоизга кўтарилган. “Келиб тушаётган хабарларга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи сентябрь ойида августга нисбатан 28 фоизга ошиб, инқироз давригача бўлган пайтдагидан 45 фоизга қимматлашди”, - деди у.

Дюжаррикнинг таъкидлашича, БМТ мамлакатда ёнилғи етишмаслигини ҳам қайд этмоқда. “Гуманитар масалалар координацияси бўйича бошқарманинг хабар беришича, сентябрь ойида Яманга Қизил денгиз орқали ёнилғига бўлган эҳтиёжнинг фақатгина 1 фоизини қоплашга етарли маҳсулотлар кириб келган”, - деди у. Ўтган ойда эса бу рақам 12 фоизни ташкил этган.

БМТ маълумотларига кўра, Яманда ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён 2,1 минг тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди, мамлакат фуқароларининг тахминан 80 фоизини ташкил этадиган 21 млн яманлик озиз-овқат, дори-дармон ва бирламчи маҳсулотларга эҳтиёжманд. Тижорий кемалар орқали қурол-яроғ олиб кирилишидан хавфсираган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Яманни тўлиқ блокада қилгани сабабли мамлакатдаги гуманитар вазият тобора мураккаблашиб бормоқда.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар