Чехияга бошпана олиш учун илк суриялик қочқинлар оилалари кела бошлади

Жаҳон 13 Октябрь 2015 2292

Чехияга бошпана олиш учун илк учта суриялик қочқинлар оилалари келди. Бу ҳақда Чехия ИИВ маълум қилди. Қочқинлар текширувдан ўтдилар, улар энди бошпана билан таъминланадилар.

“Биринчи сурияликлар гуруҳида 16 фуқаро бор эди, улар орасида касал болалар ҳам бор. Болалар Чехия шифохоналарида даволаш курсидан ўтадилар. Бу Яқин Шарқ миграцион марказларидаги Чехия қабул қилишга тайёр бўлган 400 нафар сурияликлардан биринчилари”, деб айтилмоқда хабарда.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи давлатлари ички ишлар вазирлари кенгаши томонидан қабул қилинган квоталарга биноан, Чехия Италия ва Грециядан 1100 нафар яқин шарқлик қочқинларни қабул қилиши керак.

Кўпроқ янгиликлар