Россиянинг «Силовые машины» компанияси 2015 йилнинг декабрь ойида Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган Чорвоқ ГЭСини модернизация қилиш ишларини якунлайди. Мазкур иншоот модернизацияси учун ва «Ўзбекэнерго», компанияси материалларидан фойдаланилга ҳолда умумий ҳисобда 56,5 миллион АҚШ доллар миқдорида маблағ сарфланади, деб ёзади Sputnik нашри.

Чорвоқ ГЭС ускуналарини алмаштириш натижасида мазкур электр иншоотининг қуввати 45,5 МВтга етади ва йилига қўшимча 120 миллион кВт-ч электр энергия ишлаб чиқариш имкониятини беради.

2012 йилнинг май ойида «Силовые машины» акциядорлик компанияси «Каскад Ўрта-Чирчиқ ГЭС» унитар корхонаси билан тўртта гидро электр станцияларини таъмирлаш бўйича шартнома имзолаганди. Мазкур шартноманинг молиявий шартлари эълон қилинмаган.

Модернизация босқичма-босқич амалга оширилади. Ускуналар ўрнатиб бўлингач, гидроагрегатларни модернизация қилиш давом эттирилади. Бу декабрь ойига мўлжалланган.

Лойиҳани молиялаштириш учун сарфланадиган 56,5 миллион долларнинг 35 миллион доллари Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан, «Ўзбекэнерго» ДАК маблағлари ҳисобидан қопланади.