12 октябрь куни Евро-2016 саралашининг Е гуруҳида ҳам 10-тур учрашувлари ўтказилди. Бу турда ўтган турдаёқ қайси жамоалар гуруҳдан қайси ўринлар билан чиқиши ва қайси жамоа плей-оффда қатнашиши ҳал қилиб бўлинган эди.

Расмиятчилик учун ўтказилган охирги турда Англия терма жамоаси сафарда Литва устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб қайтди ва 100 фоизлик кўрсаткич билан гуруҳ ғолиби бўлди. Жамоа 10та ўйинда 10та ғалаба қайд этиб, 30 очко жамғарди.

Швейцария Эстониядаги учрашувнинг сўнгги дақиқасида урилган гол эвазига навбатдаги 3 очкони қўлга киритиб, 21 очко билан гуруҳнинг иккинчи ўрнида жойлашди.

Словения эса Сан-Маринони сафарда 2:0 ҳисобида енгиб, 16 очко билан учинчи ўринни эгаллади.

Литва – Англия 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 29 Баркли, 0:2 – 35, автогол Арлаускис, 0:3 – 62 Окслейд-Чемберлен.
Литва – Арлаускис, Микуцкис, Андрюшкявичюс (Вайткунас, 82), Фрейдгеймас, Климавичюс, Жулпа, Панка, Сливка, Черних, Спальвис (Матулявичюс, 86), Новиковас (Петравичюс, 63).
Англия – Батленд, Жонс, Гиббс, Уокер, Джагелка, Окслейд-Чемберлен, Баркли (Таунсенд, 73), Шелви, Лаллана (Алли, 67), Кейн (Ингз, 59), Варди.
Огоҳлантиришлар: Шелви (78), Варди (79), Спальвис (84), Вайткунас (89).

Эстония – Швейцария 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 90, автогол Клаван.
Эстония – Аксалу, Клаван, Яагер, Метс, Калласте (Лутс, 80), Васильев, Пури (Линдпере, 67), Тенисте, Антонов, Пикк, Зенев (Пурье, 61).
Швейцария – Хитц, Джуру, Мубандже, Ланг, Джемаили, Лустенбергер, Жака (Касами, 80), Инлер, Шакири (Эмболо, 46), Мехмеди (Штеффен, 71), Дердийок.
Огоҳлантириш: Метс (78).

Сан-Марино – Словения 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 54 Цесар, 0:2 – 74 Печник.
Сан-Марино – Симончини, Симончини, Бролли, Палацци, Валентини (Делла Валле, 73), Кьяруцци, Гасперони, Баттистини, Хирш, Сельва (Ринальди, 71), Витайоли (Мацца, 90).
Словения – Облак, Струна, Йокич, Цесар, Самаржич, Бирса, Куртич, Иличич (Печник, 46), Крхин, Кирм (Лазаревич, 70), Берич (Матавж, 46).
Огоҳлантиришлар: Гасперони (12), Иличич (34), Куртич (48), Бролли (73).