Федерика Могерини: Башар Асад билан музокараларни БМТ олиб бориши керак

Жаҳон 13 Октябрь 2015 2744

Европа Иттифоқининг хорижий ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий раиси Федерика Могерини Суриянинг амалдаги президенти Башар Асад билан музокаралар БМТ бошчилигида ўтиши кераклигига ишончи комиллигини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Биз БМТ махсус вакили Стаффан де Мистуранинг саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. У Асад билан музокаралар олиб бормоқда ва Асад тузуми вакиллари БМТ бошчилигида музокаралар столи атрофида ўтиришлари керак”, деб таъкидлаб ўтди Могерини.

Могеринининг фикрича, БМТ жараённинг иштирокчиларидан бири билан, Европа Иттифоқи эса қолган иштирокчилар билан музокаралар олиб борилишини назорат қилиши мумкин.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар