Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Япония билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Спорт 13 Октябрь 2015 1602

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Япония терма жамоаси билан иккита ўртоқлик-назорат учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти хабар берган.

Ушбу ўртоқлик учрашувларининг ҳар иккиси ҳам Японияда ўтказилади. Дастлабки ўйин 10 ноябрь кунига, иккинчи учрашув 11 ноябрь кунига белгиланган.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳозирги вақтда келаси йили Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини олиб бормоқда.

Япония, Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари 2014 йили Вьетнамда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида энг яхши натижа кўрсатган жамоалар сифатида тўғридан-тўғри ушбу Осиё чемпионатининг финал босқичига йўлланма олган. Ўзбекистон навбатдаги Осиё чемпионати мезбони сифатида ҳам тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлгани учун аввалги чемпионатда тўртинчи яхши натижани қайд этган Кувайт терма жамоаси ҳам финал босқичига саралашсиз йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент мезбонлик қиладиган Осиё Чемпионати 2016 йилнинг 9 — 21 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28560 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15287 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56401 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1965 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1539 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 5776 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1538 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1234 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1801 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар